Ява денгизида Lion Air авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган Boeing самолётининг фюзеляжи топилди. Бу ҳақда Индонезиянинг Detik News нашри хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
«Фюзеляж топилган, бироқ у деярли парчалаб кетган», — дейди Индонезия ҳарбий-денгиз флоти қўмондонларидан бири контр-адмирал Юдо Маргоно.
Ява денгизидан, шунингдек, двигатель парчаси ва Boeing шассиси ғилдиракларидан бири топилган. Аввалроқ у ердан ҳалокатга учраган самолётнинг «қора қутиси» топилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти 29 октябрь куни Жакарта аэропортидан парвоз қилгандан 13 дақиқа ўтиб, Ява денгизига қулаган эди.
Изоҳ (0)