Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси Бекободда коллеж ўқувчиси томонидан содир этилган жиноятни фош этди.
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида номаълум шахс «Янгиовул» МФЙда яшовчи Н.Т. исмли аёлнинг уйига кириб, хонасидан 400 минг сўм пулини ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бекобод туманида яшовчи Agrosэрвис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи юқори курс ўқувчиси I.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)