Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда мамлакатда айрим тоифаларда ишловчи ходимларнинг иш ҳақларида ўзгариш бўлиши борасида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, 1 декабрдан тиббиёт соҳаси ходимларининг ойлик маошлари 20 фоизга, 2019 апрель ойида эса яна 15 фоизга ошиши кутилмоқда.
Шунингдек, 2019 йилда ўқитувчиларининг ҳам ойлик маошлари оширилиши режалаштирилган.
Вазир ўринбосари маълумотларига кўра, 2019 йилдан энг кам ойликка ишловчи 370 минг нафар ходимнинг ойлиги биринчи разряд бўйича 15 фоиз, иккинчи разряд бўйича 10 фоиз, учинчи разряд бўйича 5 фоизгача оширилади.
Изоҳ (0)