1 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Покистонда бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси Покистон бош вазири Имрон Хон томонидан қабул қилинди.
Шу куннинг ўзида Исломобод шаҳрида Покистон ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурейши, Қуролли кучлар қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Қамар Жавед Бажва, Қуролли кучлар штаблар бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида икки томон кун тартибининг муҳим масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Покистон алақоларини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида минтақавий масалалар, аввало Афғонистондаги ҳолат юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғон инқирозини сиёсий бартараф этиш жараёнини бошлаш учун халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.
Учрашувларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)