Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2018—2019 йилларда Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашишини маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Бу минтақада бюджет консолидацияси заруратини акс эттиради. 2019 йилда кончилик соҳасидаги даромадларнинг пасайиши ва инфляциянинг ўсиши шароитида ўсиш суръатлари 4,2 фоизга пасайиши кутилмоқда. Шунга қарамасдан, ҳисоботда таъкидланишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда пул жўнатмалари ҳажми тикланишда давом этади.
Ўзбекистонда ўсиш суръатлари 2017 йилги 5,3 фоиздан 2018 йилда 5 фоизгача, 2019 йилда эса 4,5 фоизгача пасайиши мумкин. Бунга инфляция ва савдо баланси дефицитининг ошиб бориши оқибатида аҳоли реал даромадлари ўсишининг секинлашуви сабаб бўлиши маълум қилинмоқда.
Қозоғистонда нефть қазиб олишдан даромаднинг пасайиши оқибатида 2017 йилги 4,1 фоиздан 2018 йилда 4 фоизгача ва 2019 йилда 3,5 фоизгача секинлашуви кутилмоқда.
Қирғизистонда 2019 йилда иқтисодиёт ўсиши 3,2 фоизга етади. Бу 2018 йилги даражадан бироз ортиқдир.
Тожикистонда 2017 йилда эришилган натижа билан таққослаганда, 2018 йилда ўсиш суръатлари 6,1 фоизга, 2019 йилда 5,0 фоизгача секинлашуви кутилмоқда.
Туркманистонда йирик таркибий ислоҳотлар мавжуд бўлмаганлиги шароитида ўсиш суръатлари 2017 йил билан таққосланганда 2018 йилда 6,2 фоиз ва 2019 йилда 5,6 фоизгача секинлашади.
Изоҳ (0)