Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтган вақт давомида 5 004 та мурожаат қабул қилинган. Шулардан 631 таси ижобий ҳал этилиб, 500 дан ортиғи қарор талаблари асосида рад этилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Ўрганиш жараёнида муддати бузилган мурожаатлар Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, таъсир чоралари қўлланилмоқда. Хусусан, бугунга қадар комиссия аъзоларидан 23 нафар ходимга тўғридан-тўғри маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.
Агентликнинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан «Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда муддатида қайд этилмаган фуқаролик ҳолати далолатномаларини (никоҳ, туғилганлик, ўлим гувоҳномалари) расмийлаштириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Давлат хизматлари маркази томонидан Каттақўрғон шаҳар ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарори марказга мурожаат этган 15 нафар фуқарога топширилди. Шаҳар ҳудудидаги Ингичка қўрғонида узоқ йиллардан буён қурилган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмай келаётган фуқаролар Рисолат Каримова, Рўзигул Шукурова, Шерзод Шукуров, Дилрабо Кубаеваларнинг мурожаатлари белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб ижобий ҳал этилди.
Айрим сабабларга кўра ўз вақтида туғилганлик гувоҳномалари олинмаган 2006 йилда туғилган Озода Муҳаммадиева ва 2010 йилда туғилган Парвиз Сағдуллаевга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.
Изоҳ (0)