Москвада «Новая газета» таҳририяти биносига қўйлар солинган учта катак келтирилди. Уларга «Пресса» ёзуви туширилган жилеткалар кийдирилган, деб ёзади «Новая газета».
Таҳририят ҳуқуқ-тартибот органлари ҳайвонларни эгаларига қайтариши учун полицияга мурожаат қилди. Ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда. Полициячилар текширув натижаларига кўра, процессуал қарор қабул қилинишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни таҳририятга мухбирнинг сурати ҳамда «Денис Коротков — Ватан хоини» деган ёзувли гулдаста, 18 октябрь куни эса «‘Новая газета’нинг бош муҳарририга. Сизга ва Коротковга салом билан» деган ёзув билан қўйнинг узилган калласини юборишган эди.
Изоҳ (0)