Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди «Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда жамоатчилик назоратини юксалтириш» мавзусида давлат гранти қўшимча танловини эълон қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги ижтимоий мақсадларни амалга оширишни назарда тутган лойиҳалари қабул қилинади:
- Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини ва қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини, уларга риоя этилишини кенг тарғиб қилиш.
- Мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш.
- Меҳнат қонунчилиги талабларининг бажарилиши, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан аҳоли билан очиқ мулоқот механизмларини жорий этиш.
- Уюшмаган, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашга, уларни тадбиркорлик ва оилавий бизнеснинг турли шаклларига кенг жалб қилишга кўмаклашиш.
- Давлат вакиллик органларининг фуқароларни кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялари билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
- Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш билан ҳамкорликда эришилган ижобий натижалар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларига кўмаклашиш.
Ҳужжатлар 2018 йил 26 октябрдан 28 ноябргача қабул қилинади.
Ҳужжатлар «Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди» номига 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.
Изоҳ (0)