Ўзбекистонда ўтказилаётган Қирғизистон маданияти кунлари иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Меҳмонлар дастлаб Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қўшни давлат маданият ходимлари Амир Темур мақбараси, Регистон майдонида бўлди, уларнинг тарихи билан қизиқди. Бу ерда фаолият юритаётган ҳунармандлар ишини, улар яратаётган маҳсулотларни кузатди.
Тадбир доирасида «Шарқ юлдузи» кинотеатрида қирғиз киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Қурбонжон Додхоҳ» бадиий фильми намойиш этилди. Маданий дастур Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида Тўхтағул Сотилғонов номидаги Қирғизистон Давлат филармониясининг миллий фолклор дастури ва қирғизистонлик санъаткорларнинг концерти билан якунланди.
Изоҳ (0)