Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида Қашқадарёда товарлар экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 26,7 миллион долларга ёки 18,1 фоизга ўсган, дейилади Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу каби ижобий натижаларга эришишда вилоятда фаолият юритаётган 100 дан зиёд экспортёр корхоналар ўз ҳиссаларини қўшди.
Хусусан, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган «Оқ-сарой текстиль» МЧЖ бугунги кунда воҳада ўз ўрнига эга бўлган корхоналардан саналади. Айни пайтда корхонада трикотаж ҳамда ип калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми чет давлатларга экспортга йўналтирилмоқда. Аниқ рақамларга кўра, корхона томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойида 4,6 миллион доллар қийматидаги маҳсулотлар Хитой, Туркия, Украина ва Беларусга экспорт қилинган.
Бундан ташқари, божхона пости ходимлари томонидан ҳам яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида экспорт-импорт товарларини божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган 132 та божхона юк декларациялари юз фоиз электрон тарзда, масофадан туриб расмийлаштириб берилди. Бу эса, корхона вакилларини вақтини, қолаверса маблағини тежайди.
Изоҳ (0)