Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Turon24 хабар берди.
Нашр манбасининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 25 октябрь куни имзолаган.
Айтилишича, Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтиши кутиляпти.
2018 йил август ойида собиқ биринчи ўринбосар Одил Тожиев Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)