Ернинг биринчи сунъий йўлдоши яратувчиларидан бири Вахтанг Вачнадзе 89 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «Роскосмос»га таяниб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.
У Сергей Королёв билан бирга ишлаган, кейинчалик қитъалараро ракеталар учун двигатель деталлари ишлаб чиқаришга бошчилик қилган. 90 йилларнинг бошига қадар «Энергия» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига раҳбарлик қилган, бирлашмада унинг раҳбарлиги остида «Энергия-Буран» кўп марталик космик тизими яратилган.
Дафн этиш маросимлари 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин иштирок этади.
Изоҳ (0)