Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тожикистон 2018 йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистондан 10 миллион куб метр табиий газ импорт қилди. Бу ҳақда Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг ойлик ҳисоботига асосланиб, «Азия-плюс» хабар бермоқда.

Фото: «Азия-плюс»

Фото: «Азия-плюс»

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистондан импорт қилинган табиий газнинг умумий қиймати салкам 1 миллион долларни ташкил этган.

2018 йил март ойида икки мамлакат газ тақсимот компаниялари ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, Ўзбекистон ҳар минг куб метр газни Тожикистонга 120 доллардан сотиши керак эди. Амалда Тожикистонга ҳар куб метр газ 100 доллардан етказиб берилган.

Ўзбекистон кўп йиллик танаффусдан сўнг 2018 йил апрелидан бошлаб Тожикистонга газ етказиб беришни бошлаган эди. Март ойидаги келишувга мувофиқ, Ўзбекистон 2018 йилда Тожикистонга 15,1 миллион доллар эвазига 126 миллион куб метр табиий газ етказиб бериши кўзда тутилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар