19 октябрь куни Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудудида атом электростанциясини қуришдаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Ҳужжат жорий йил 7 сентябрь куни Москва шаҳрида имзоланган, деб хабар беради ТИВ.
Мазкур битим Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иккита энергоблокдан иборат атом электростанциясини лоёҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш ва фойдаланишда ҳамкорликни амалга оширишни назарда тутади. Станция Россия лойиҳаси бўйича ҳар бир энергоблоки қуввати 1.2 Гбтгача бўлган сув-сув энергия реактори асосида қурилмоқда.
Изоҳ (0)