Тошкентдаги Марказий кўргазмалар залида «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасида ўзбек-хитой гуманитар-ижодий малака алмашинуви ва Ханчжоу Бадиий академияси рассомлари кўргазмаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. Нуриддинов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р. Қурбонов ва бошқалар ўзбек ва хитой ижодкорлари ўртасидаги алоқалар тобора равнақ топаётганини таъкидлади.
Кўргазмада Ханчжоу Бадиий академиясининг 20 нафарга яқин рассомининг 60 дан зиёд тасвирий санъат йўналишидаги асарлари намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)