Uzbekistan Airways Technics провайдери (UAT; «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг таркибий бўлинмаси) ислоҳ қилинишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Ислоҳот давомида корхона мустақил ва бош компаниядан молиявий эркин бўлиши мумкин.
Бунда биринчи қадам UAT’ни 2019 йилда тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтказиш бўлади, яъни провайдер молиявий фаолиятини назорат қилиш камайтирилади.
«Аввал марказий офис барча даромад ва харажатларни бошқарган бўлса, энди у бизни деярли эркин сузишга қўйиб юбормоқда», — дейди UAT Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш бўйича маркази бош менежерининг ўринбосари Олег Волокитин.
Изоҳ (0)