Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

LADA’нинг шу кунга қадар энг кўп сотилган моделларидан бири, Россия ҳудудида 2011 йилда савдога чиқарилган Granta – 2018 йилда мутлақо янги кўриниш касб этди.

Янгиланган LADA Granta ўта замонавий, «Икс» услубидаги ташқи кўринишга эга бўлди. Ўзбекистон бозорида икки хил трансмиссия: АТ ва МТ кўринишида сотувга чиқарилган. Автомобиль маҳаллий шароитларга мослашган бўлиб: 160 мм клиренс, кенг салон, ўриндиқларни иситиш мосламаси, парковка қилишда зарур бўлган сенсорлар ҳамда кенг сиғимли юкхонага эга.

Янги LADA Granta’нинг фарқи нимада?

Янги LADA Granta’нинг янги концепцияси учун замонавий «Икс» бренди асос қилиб олинган. Шу сабабдан, янги модель чиройли ташқи кўринишга эга бўлиб, ёрқин қилиб ишланган. Ташқи дизайнда фойдаланилган икс-элеметлар сабабли, автомобиль кўриниши кучли ва савлатли бўлиб чиққан.

Ўзбекистон бозорида тақдим этилган ҳар бир модель ўз характери эга десак адашмаймиз.

• LADA Granta седан – мобил, функсионал ҳамда ўзига ишонган автомашина;• LADA Granta лифтбек – динамик кўринишдаги дизайн ва катта сиғимлиликни уйғунлаштира олган автомобиль;• LADA Granta хэтчбек – компакт кўринишли ва манёврларга қулай бўлган автомобиль;• LADA Granta универсал – кенг ва қулай – саёҳатга ҳам, ишга ҳам доим тайёр турган автомашина.

Ҳар қандай комплектацияли автомобиль учун ишлаб чиқарувчи томонидан 3 йиллик антикоррозия кафолати берилган. Бундан ташқари кузовнинг барча деталлари цинковка қилинган бўлиб, янги моделларнинг подвескаси модернизациядан ўтган ва кенгайтирилган кластерга эга.

Автомобилларда харидорларни хурсанд қиладиган, 520 литрлик юкхона мавжуд. Бундан ташқари, катта габаритли нарсаларни олиб ўтиш зарурати пайдо бўлганда, орқа ўриндиқларни 2/3 қисмга тахлаб олиш имконияти бор. Ҳайдовчининг қулайлиги учун, ўриндиқларни тепароқ ёки пастроқ қилиб мослаб олиш имконияти ҳам мавжуд.

Мотори қандай экан дейсизми?

LADA Granta’нинг капоти остида – кучли 1,6 литр ҳажмга эга бўлган бензинли двигатель жойлашган. Автомобилнинг хили, конфигурацияси ва корпусига қараб, 10,5 дан 13,1 секундда 100 км/соат тезликка эришиши мумкин. Бундан ташқари, автомашиналар ёқилғини тежамкорлик билан сарфлаши билан фарқ қилади. Аралаш циклдаги 100 км йўлга 6,5 литрдан 7,2 литргача бўлган ёқилғи сарфлайди.

Автомашиналарнинг барча турдаги корпусларида чидамли ва шовқин даражасини камайтирадиган, шунингдек автомобиль динамикасини яхшилайдиган янги авлод поршинларидан фойдаланилган.

Ҳаракатланишда бир нечта турлари мавжуд бўлиб, шаҳар ва трафик юқори бўлган пайтда ўта манёврли, шунингдек қиш пайтида яхлаган йўллардан старт олиш учун қулай. Махсус спорт режими эса, ҳаракат пайтида, динамик тезликни яхшигина ошириш имконини беради. «Шаҳар» ва «Спорт» режимлари ушбу моделлар учун мутлақ янги ҳисобланиб, фойдаланишда жуда қулай ҳисобланади.

Янги LADA Granta қанча туради ва унинг қандай комплектациялари мавжуд?

Ўзбекистонда янги LADA Granta’ни қуйидаги кўринишдаги хилларига буюртма берса бўлади:

• Standart – нархи бўйича энг яхши ва асосий қулайликларга эга бўлган тури;• Classic ва Comfort – қулайликларнинг оптимал тарзда жиҳозланиши ва хавфсиз;• Luxe – юқори даражали қулайлик.

Янги LADA Granta’нинг оптимал қулайликларга эга бўлган хили расмий дилерлар томонидан таклиф этилаётган нархи – 65.900.000 сўм. Luxe версияси бўйича, тўрт поғоналик узатиш тизимига эга бўлган хилининг нархи – 86.900.00 сўмга тўғри келади.

Янги LADA Granta – кундалик ҳаётда замонавий, ишончли ва қулай автомобиль бўла олади

LADA Uzbekistan компаниясининг дилерлик марказлари қуйидаги манзилларда жойлашган:

Сергели LADAМанзил: Ўзбекистон, Тошкент ш., Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 7Телефон: +99871 215-02-30.

Роҳат LADAМанзил: Ўзбекистон, Тошкент ш., Бектемир тумани, ТХАЙ-1 (ЖБИ-2 рўпарасида)Телефон: +99899 837-91-99; +99890 978-88-77; +99890 953-08-29

Фарғона LADAМанзил: Ўзбекистон, Фарғона ш., А. Қодирий кўчаси, 3аТелефон: +99898 575-88-05; +99893 646-86-87

Қашқадарё LADAМанзил: Ўзбекистон, Қарши ш., Шибаева кўчаси (Геолог стадиони рўпарасида)Телефон: +99893 900-22-00; +99897 222-06-33

Навоий LADAМанзил: Ўзбекистон, Навоий ш., Меъморлар кўчаси, 3Телефон: +99890 646-57-44; +99893438-61-10; +99895 607-45-74

Қамаши LADAМанзил: Ўзбекистон, Қашқадарё тумани, Қамаши ш., Қамаши кўчаси, 1Телефон: +99891 945-07-70; +99875 532-41-33

Урганч LADAМанзил: Ўзбекистон, Урганч ш., М. аз-Замахшарий кўчаси, 57вТелефон: +99897 513-56-55; +99893 283-83-38; +99890 737-07-07

Самарқанд LADAМанзил: Ўзбекистон, Самарқанд ш., Рудакий кўчаси, 150БТелефон: +99890 538-77-37; +99893 223-46-26

Бухоро LADAМанзил: Ўзбекистон, Бухоро ш., Ғиждувон кўчаси, 69Телефон: +99865 221-87-39; +99898 335-35-31; +99893 383-48-98

AGZAMHON AVTO SAVDOМанзил: Ўзбекистон, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 110Телефон: +99871 212-02-17; +99899 857-91-99; +99897 777-42-24

Жиззах LADAМанзил: Ўзбекистон, Жиззах ш., Халқлар дўстлиги кўчаси, 2Телефон: +99898 561-70-71; +99894 345-35-35

Арал LADAНукус шаҳридаги LADAнинг расмий дилериМанзил: Нукус ш., Беруний кўчаси, рақамсизТелефон: +99893 485-23-45; +998 97 353-13-04

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар