Жиу-жицу бўйича спорт устаси, остоналик Гулжон Накипова жаҳоннинг энг мафтункор спортчиларидан бири дея таърифланади, деб хабар бермоқда Tengrinews.
У ўзининг Instagram’даги саҳифасида спорт машғулотларидан мунтазам видеолар эълон қилиб боради. 26 ёшли спортчи қизнинг вокал кўрсаткичлари ҳам чакки эмас. Айни вақтда у талабаларнинг хорижий олийгоҳларга ўқишга киришига кўмаклашувчи агентлик эгаси ҳамдир.
Гулжон Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони, мамлакат терма жамоаси аъзоси. Ўтган йили жиу-жицу бўйича жаҳон фестивалида ғолиб чиққан, жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган.
Унинг турмуш ўртоғи Ўлжас Идрисов ҳам спортчи. Эр-хотин бирга жиу-жицу бўйича Остона чемпионатида ҳам ғалаба қозонган. Қизнинг тан олишича, у бу спорт турини айнан эри сабаб ёқтириб қолган. Шунингдек, айнан спорт уни Қозоғистонга қайтарган — бунгача Гулжон Барселонада яшарди.
Гулжоннинг айтишича, Ўлжас унинг қўлини Остонадаги ресторанда, қиз жиу-жицу бўйича жаҳон чемпионатидан қайтганидан сўнг сўраган. Бундай кутилмаган таклифдан Гулжон қўлидаги санчқини ҳам тушириб юборган.
Изоҳ (0)