Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Самарқанд вилояти Иштиҳон тумани Митан қўрғонида 20 октябрь куни соат тахминан 22:30 да Captiva русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Мазкур автоҳалокат натижасида автомашина ичида тўлган 4 нафар йўловчининг икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки нафари туман тиббиёт марказининг тез ёрдам бўлимига етказилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Мазкур йўл транспорт ҳодисасининг тафсилотлари юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев Самарқанд вилоят ИИБ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқаомаси матбуот хизмати билан боғланган. Бироқ, вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан маълумот беришни истамади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбирининг бошқа манбаалар орқали олган маълумотларига кўра, 2018 йил 20 октябрь куни соат 22:30 атрофида Иштиҳон тумани, Эгарча қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Митан—Иштиҳон автомобиль йўлида Ж.Ҳ. бошқарувидаги бўлган Captiva русумли давлат рақами 25 Т 370 ДА давлат рақамли белгили автомашинасини Митан—Иштиҳон йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган пайт ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг ўнг томон чекка қисмида жойлашган бекатга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада автомашинада йўловчи сифатида бўлган Ж.У. ва А.Т. тан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, ҳайдовчи Ж.Ҳ. ва Д.А. турли даражадаги тан жароҳати олиб туман марказий шифлхонасига ётқизилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар