Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Айни кунларда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида нуфузли Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Мусобақадан ташқари расмий тадбирлар доирасида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бошқа мамлакатлар таэквондо федерациялари вакиллари билан учрашувлар ташкил қилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Буюк Британия такевондо федерацияси билан ўтказилди. Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бош котиби Абдуазим Исроилов ва Буюк Британия таэквондо федерацияси раиси Юлия Ньютон иштирокида ўтказилган тадбирда томонлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан келишувга эришилди ва меморандум имзолади.

Унга кўра икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Жейд Жонс, Жаҳон чемпионати совриндорлари Бянка Уолкден, Муҳаммад Лутало каби спортчилар Ўзбекистонга келиб, машғулотлар ўтказади, ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.

Шунингдек, келаси йили Манчестер шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинлари айнан ўша ерда ташкил этилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг мураббий, психолог, шифокор ва бошқа мутахассислари Буюк Британияда малака оширишлари мумкин бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар