Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистони ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Қошиқчи мамлакатнинг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилганлигини тан олди ҳамда разведка бошлиғи ўринбосарини истеъфога жўнатди. Бу ҳақда Саудия Арабистони бош прокурори маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Қайд этилишича, Қошиқчи ва консулхона ходимлари ўртасида келишмовчилик келиб чиққан, ушбу ҳолат эса журналистнинг ўлими билан якунланган.

Журналистнинг ғойиб бўлиши ортидан 18 нафар Саудия Арабистони фуқароси қўлга олинган, шунингдек умумий разведка хизмати бошлиғи ўринбосари Ахмед Асири лавозимидан озод этилиб,  қироллик маслаҳатчиси унвонидан маҳрум этилган.

Журналистнинг ўлими ҳолати ўрганилмоқда, дастлабки маълумотларгина эълон қилинган.

Саудия Арабистони ҳукумати айбдорларни жавобгарликка тортишга ваъда берган.

Маълумот учун, The Washington Post журналисти Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига кириб кетганича қайтиб чиқмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди