Франция президенти партияси «Олға, Республика» депутати Летисия Авиа қонунчиликка лингвистик дискриминация ва акцент устидан кулишларга қарши қаратилган тузатишлар киритишни таклиф қилмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Француз депутатининг бу каби ташаббус билан чиқишига «Забт этилмаган Франция» мухолифатчи партияси етакчиси Жан-Люк Меланшон билан боғлиқ ҳодиса сабаб бўлди. Меланшон Миллий мажлисда журналистлар билан мулоқотида акцент билан гапирган журналист аёлга илтифотсизлик кўрсатди. «Бирортангизда французчада ифодаланган савол борми? Сал бўлса-да тушунарлироқ», — деди Меланшон унга ёқмаган саволдан сўнг.
«Акцентимиз бўлса, французчада ёмонроқ гапирамизми? Стандарт талаффузимиз бўлмаса, камситилишимиз керакми? Акцентимиз — бизнинг ўзимизга хослигимиз. Партиядаги ҳамкасбларимиз билан бирга лингвицизмни дискриминация деб тан олувчи қонун лойиҳасини киритдик», — дейди парламентарий Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)