WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасини судга беришга қарор қилди. У охирги олти йил давомида мазкур элчихонада истиқомат қилмоқда, деб ёзади The Independent.
Жулиан Ассанж унинг «асосий ҳуқуқ ва эркинликлари» бузилганлиги учун судда тортишиш ниятида. Унинг мазкур қарори дипмиссия 47 ёшли Ассанж унинг ҳудудида амал қилиши лозим бўлган хулқ-атвор қоидаларини акс эттирган тўққиз саҳифали ҳужжатни чиқаргандан бир неча кун ўтиб маълум қилинганлиги таъкидланмоқда.
Ассанждан, жумладан, мушуги ҳақида ғамхўрлик қилиш, ваннада тартибга риоя қилиш ва бошқа давлатларнинг ички сиёсатига аралашмаслик талаб этилди. WikiLeaks асосчиси талабларга амал қилмаса, у бошпанадан маҳрум этилиши ва Буюк Британия ҳукуматига топширилиши кўрсатилган. Аксинча вазиятда эса унинг интернетдан фойдаланиш имконияти тикланиши мумкин.
Изоҳ (0)