19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:20 ларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Repost хабар берди.
Ер ости силкинишларининг эпицентри Тожикистонда, Душанбе ҳудудида жойлашган.
«Kun.uz» маълумотига кўра, зилзила кучи Тошкент шаҳрида 2,5-3 баллни ташкил этган.
Зилзила магнитудаси — 5,3.
Зилзила чуқурлиги — 108 километр.
Республиканинг шарқий ҳудудларида, Фарғона водийсида ҳам зилзила кучини сезган.