Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I форуми доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида халқаро савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик қилиш, экспорт соҳасини кенгайтиришга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши, Россия федерацияси молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Россия эксперт кенгаши ва Ўзбекистондаги бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этган тадбир ишбилармонлар учун мулоқот майдонига айланди.
Унда машинасозлик ва электротехника, тўқимачилик саноати, АКТ ва соғлиқни сақлаш, нефть газ, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, металлургия ва кончилик, қурилиш саноати каби йўналишларда икки томонлама шартномалар тузилди.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган форум иштирокчилари маҳсулот эксперти, инвестиция киритиш, техникалар сотиб олиш юзасидан керакли маълумотлар олди.
Ўз йўналиши бўйича ҳамкорлик қилишни истаган ўзбекистонликларга Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Савдо саноат палатаси масъуллари кўмак берди.
Келишувга эришган ишбилармонлар келгусидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида узоқ муддатли шартнома имзолади.
Изоҳ (0)