Gazprom International компанияси ва Ўзбекистон Қорақалпоғистондаги Жел газ конини қазиб олиш лойиҳаси бўйича Маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
Битимнинг амал қилиш муддати — 25 йил. «Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасининг Маҳсулотни тақсимлаш битимида иштирокидан даромад олиш, янги иш ўринларини яратиш, минерал-хом ашё базасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш, Устюрт минтақаси конларини геологик ўрганиш, дунёнинг нефть соҳасидаги энг яхши тажрибасига асосланган технологияларни ривожлантириш, илғор тажриба алмашиш, мутахассисларни ўқитиш режалаштирилмоқда», — дея таъкидланади «Ўзбекнефтгаз» хабарида.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани Устюрт платосида жойлашган Жел кони 2009 йилда очилган эди.
Изоҳ (0)