Ўзбекистонда маошлар ҳаммадан кўпроқ ахборот ва алоқа мутахассисларида ошмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда, деб ёзади «Spot».
2018 йилнинг биринчи уч чорагида ушбу соҳада ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,2 миллион сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш — 33 фоиз.
Ундан кейинги ўринни саноат ва қурилиш соҳаси мутахассислари эгалламоқда — ўсиш 28,6 фоиз (ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи тегишли равишда 2,5 ва 2,1 миллион сўм).
Молия ва суғурта фаолияти ходимларида ўсиш суръати 27,6 фоизни ташкил этди (3,2 миллион сўм).
Савдо (10,3 фоиз), таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (17,7 фоиз) соҳаларида иш ҳақи энг кам ўсмоқда.
Изоҳ (0)