15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир Халқ Демократик Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушрашувда икки томонлама муносабатларнинг барча масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон—Жазоир ҳамкорлигини фаоллаштиришга томонларда ўзаро қизиқиш борлиги тасдиқланди. Айнан шу нуқтайи назардан турли даража ва шакллардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби, қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)