«Ўқитувчи» нашриёти Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг тўққизта китобини нашр этди. Бу ҳақда «Дарё»га нашриёт вакиллари маълум қилди.
«Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг ‘Ўқитувчи’ нашриёт-матбаа ижодий уйи севимли ёзувчимизнинг энг сара асарларини нашр этишни бошлади. Бугунги кунга қадар адибнинг 9 та китоби нашрдан чиқди», — дейилади хабарда.
Нашр этилган китоблар:
- Баҳор қайтмайди
- Нур борки, соя бор
- Ҳикоялар
- Дунёнинг ишлари
- Икки эшик ораси
- Икки карра икки – беш
- Севги қиссалари
- Ҳажвий ҳикоялар
- Тушда кечган умрлар
Изоҳ (0)