Туркиялик шифокорлар — гинеколог Али Энвер Курт ва онколог Тайфун Ханжилар Ўзбекистонга ташриф буюради ва Тошкентда текин кўриклар ўтказади. Бу ҳақда тиббиёт мутахассисларининг ташрифини ташкил этаётган Ремед Health компанияси маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Доктор Али Энвер Курт Жеррахпаша Истанбул университетининг тиббиёт факультетини тамомлаган. Бепуштликни даволаш ва экстракорпорал уруғлантириш бўйича мутахассис шифокор 19, 20 ноябрь кунлари Clinic Pro клиникасида икки кунлик консултациялар ўтказади.
Доктор Тайфун Ханжилар 21—22 ноябрь кунлари Clinic Pro клиникасида беморларни қабул қилади. У радиацион онкология, жумладан ўпка, сут бези, бош ва бўйин ўсимталари ҳамда бошқа мураккаб ўсимталар радиожарроҳлиги бўйича муахассис ҳисобланади.
Туркиялик мутахассислар қабулига кириш учун Remed Health сайтида рўйхатдан ўтиш керак бўлади.
Изоҳ (0)