Индонезиянинг Шимолий Суматра провинциясида бошланғич мактаб биносининг бир қисми қулаб тушиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бино кучли ёмғирлар ва сув тошқини сабабли қулаган. Улар сел оқимларини юзага келтирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлардан 11 нафари мактаб ўқувчиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, охирги маълумотларга қараганда, Индонезияда зилзила ва цунами қурбонлари сони 2 088 нафарга етган.
Изоҳ (0)