15 октябрь куни Фарғона вилоятида бирданига икки ҳудуд — Фарғона шаҳри ва тумани ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоят фаоллари билан ўтказилган селектор йиғилишида маълум қилди.
«Дарё» манбасининг маълум қилишича, Фарғона тумани ҳокими Содиқжон Қодирович Имомалиевнинг ишдан олиниши қишлоқ хўжалиги ишларига сусткашлик билан ёндашгани, айрим ер майдонларининг ноқонуний ажратилиши ҳолатларининг мавжудлиги каби сабаблар билан боғланмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев селектор йиғилишида ушбу туман ҳокими фаолиятини танқид қилган.
Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Шокирович Эркабоев эса шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)