Сомали жануби-ғарбидаги Байдабо шаҳрида амалга оширилган икки портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлаб 16 қурбон, 20 ярадор ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирда қурбонлар сони 20 кишига етди.
Биринчи портлаш шаҳарнинг бош кўчаси яқинидаги ресторанда рўй берди. Иккинчи бомба бошқа бир қаҳвахонада портлатилди.
Икки портлашни ҳам худкушлар амалга оширди.
Изоҳ (0)