Португалияда «Лесли» тропик пўртанаси оқибатида камида 27 киши жабрланди. Мамлакат соҳилларига 14 октябрь кечасида етиб келган пўртана юзлаб уйларни электр энергиясисиз қолдирди. Бу ҳақда Испаниянинг El Mundo нашри маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Пўртана Португалиянинг Фигейра-да-Фош шаҳри яқинига ёпирилди. Шамол шиддати соатига 176 километрга етди. Мамлакатнинг 18 туманидан 13 тасида қизил тревога эълон қилинди.
Фуқаролик мудофааси хизмати оқшом давомида 1,9 мингга яқин ҳодисани қайд этди, улар орасида дарахтлар қулаши оқибатида содир бўлган ЙТҲлари ҳам бор.
Португалиянинг марказий қисмидаги Коимбра шаҳри энг кўп жабрланган.
«Лесли» Португалияда 1842 йилдан буён энг кучли пўртана бўлиши таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)