«Биз биргамиз» ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Экобозор» савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар I Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Савдо ярмаркаси доирасида Ecobozor савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар I Республика савдо ярмаркаси 14 октябрь куни соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги Ecobozor савдо мажмуасида давом этади.
Изоҳ (0)