Ўзбекистонда жорий йил бошидан бери 344 та «Камаз» юк машинаси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Юк машиналари ишлаб чиқарилиши шу йил мартида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган UzAutoTrailer корхонаси ҳудудида йўлга қўйилган эди.
Ҳозирги пайтда заводда йиғилаётган «Камаз»ларнинг модель қатори 10–36 тонна юк кўтарадиган 11 турдаги юк машинасидан иборат. Улар 240–401 от кучига эга, Евро-3, Евро-4 ва Евро-5 экологик меъёрларига жавоб берувчи двигателлар билан жиҳозланган.
Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,5 минг юк машинасини ташкил этади. Келажакда бу кўрсаткич 3 минг донага етказилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)