Facebook ижтимоий тармоғи 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар олдидан 800 дан ортиқ саҳифа ва аккаунтни блоклаб қўйди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Компания спам-хабарлар тарқатмаслик ҳақидаги қоидаларни мунтазам бузганлиги учун 559 саҳифа ва 251 та аккаунтни блоклаган.
Контент қоидаларини бузиш сохта аккаунтлардан фойдаланиш, аудитория қизиқишини сунъий равишда жалб этиш, ёлғон координация ва шу кабиларни ўз ичига олганлиги таъкидланмоқда. Компания, шунингдек, блокланган саҳифа ва аккаунтлар «айнан шу вақтда — АҚШда оралиқ сайловлар ўтказилишидан бироз аввал» фаоллашганлигини таъкидлайди.
Сайловлар давомида Конгресс Вакиллар палатасининг барча аъзолари, шунингдек сенатор ва губернаторларнинг анча қисми қайта сайланади.
Изоҳ (0)