Туркиянинг Анталия вилоятида автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 28 киши, шу жумладан, 25 нафар руминиялик сайёҳ жабрланди, деб ёзади «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Кумлужа ҳудудидаги тоғдан ўтган трассада кескин бурилиш чоғида автобус устидан назоратни йўқотган, оқибатда қоя билан тўқнашув содир бўлган. Сайёҳлардан ташқари, ҳайдовчи ва Туркия фуқаролари бўлган икки нафар гид ҳам жароҳатланган.
Ярадорлар касалхонага етказилди. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ (0)