14—16 ноябрь кунлари Тошкентда йирик халқаро кўргазма — MiningWorld Uzbekistan-2018 ўтказилади. Бу ҳақда кўргазма ташкилотчилари «Дарё»га маълум қилди.
Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси томонидан ташкил этилаётган мазкур экспозицияда Австралия, Германия, Люксембург, Франция, Россия, Туркия, Хитой, Швейцария, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг ўнлаб йирик компаниялари тоғ-кон, руда ва минералларни қазиб чиқариш ва бойитишга доир ускуналар билан қатнашади.
Кўргазмада иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги ҳавола орқали электрон рўйхатдан ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)