8 октябрь пойтахтнинг Чилонзор туманида, «Мирзо Улуғбек» метросида ИИББ ходимлари жорий йил июнидан буён қидирилаётган 20 ёшли Нилуфар А.ни қўлга олди. Бу ҳақда Repost нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, қиз гиёҳванд моддалар тайёрлаш, харид қилиш ва сақлаш билан боғлиқ жиноятларда гумон қилинмоқда.
Унга нисбатан ҳибсга олиш шаклидаги чеклаш чораси белгиланди.
Изоҳ (0)