Мисрда Искандария шаҳри ҳарбий суди 2016—2017 йилларда христиан-коптлар черковларидаги портлашларда айбдор деб топилган 17 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда 11 октябрь куни «Синьхуа» агентлиги хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Яна 19 нафар судланувчи умрбод қамоқ жазоси, 15 нафари — саккиз йилдан қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Суд маълумотларига кўра, айбланувчилар 82 кишининг ўлимида айбдор.
Ҳибсга олинганлар ИШИД террорчилик гуруҳига аъзолик, Мисрда унинг гуруҳларини шакллантириш, черковларда портлашларни уюштиришда қатнашиш ва амалга оширишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)