Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тарқатиш босқичида замонавий энергияни тежаш усулларини жорий қилиб, ёқилғи сарфини камайтиришга эришиш мақсадида Самарқандда қуёш энергетикасини ривожлантиришнинг глобал амалиётини ўрганишга қаратилган қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича форум ташкил этилди. Тадбирни Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Европа Иттифоқи Халқаро энергетика агентлигининг 4 Энергетика EU4Energy дастури доирасида ташкил этмоқда, деб ёзади ЎзА.
Қайд этиш жоизки, EU4Energy Европа Иттифоқи молиялаштирган Шарқий ҳамкорлик ва Марказий Осиё давлатларида амалга ошириладиган 4 йиллик дастурдир. EU4Energy’нинг мақсади — энергетика соҳасига оид маълумотлар асосида энергетика сиёсатини ишлаб чиқиш ва бенефициар мамлакатларда бу борада мониторинг олиб бориш.
Форумда мамлакатнинг бир қатор тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий изланиш ташкилотлари билан бир қаторда Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Украинадан қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасининг илғор компания вакиллари иқтисодчилар, молиячи таҳлилчилар иштирок этмоқда.
Унда Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи манбалари борасидаги имкониятларининг тақдимоти ўтказилди. Кўрилаётган чора-тадбирлар ва етакчи халқаро молиявий институтлар иштирокида энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳалар ҳақида сўз юритилмоқда.
Жумладан, Жаҳон банкининг 325 миллион доллар кредит линиялари билан ишлашнинг муваффақиятли механизмлари натижасида нефть ва газ, тоғ-кон саноати, кимё, электр энергияси, қурилиши ва қайта ишлаш каби йирик соҳаларда 80 ортиқ энергия тежамкор технологияларни жорий этиш лойиҳаси бажарилди.
Тадбир иштирокчилари қуёш энергияси соҳасидаги республикада илмий-тадқиқотлар ва ривожланиш, энергия самарадорлиги ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш мақсадида янги ташкил этилган «Миллий энергия тежамкорлик» компанияси фаолиятига қизиқиш билдирди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Статистика давлат қўмитасида Халқаро энергетика агентлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Мазкур форум 11 октябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)