Sony компанияси PlayStation 5 ўйин қурилмасининг янги авлодини яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Кеничиро Ёшиданинг яқинда берган интервьюсига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Интервьюда компания раҳбари янги қурилмани чиқариш зарурати ҳақида маълум қилган. PlayStation 5’нинг яратилаётгани ҳақида аниқ тасдиқлар йўқ, бироқ бир қатор ОАВлар гап айнан ўйин қурилмаси ҳақида кетаётганига ишонмоқда.
Аввалроқ, PlayStation 4’нинг ҳаёт цикли якуни ҳақидаги баёнот фонида қурилманинг янги авлоди яратилаётгани бўйича хабарлар тарқалган эди.
Шу билан бир вақтда, компания PlayStation 4’ни савдодан олиб ташлаш ёки савдони қисқартиришга шошилмаяпти.