Ҳукумат қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, кенгаш солиқ низоларини кўриб чиқади.
Қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ўтказилаётган солиқ текширувлари бўйича, солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилган ҳолларда кенгаш солиқ низоларини кўриб чиқмайди.
Бундан ташқари, қарор билан Молия вазирлиги тузилмасида вазирлик ходимларининг штатда белгиланган сони доирасида бошқарув ходимларининг икки штат бирлигидан иборат Кенгаш Котибияти ташкил этилди.
Кенгаш котибияти ариза берувчиларнинг мурожаатларини қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади, шунингдек, кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди.
Изоҳ (0)