Россиянинг Орёл шаҳрида троллейбус пиёдалар ўтиш қисмида одамлар тўдаси устига юриб кетди. Бу ҳақда, фавқулодда хизматлар вакилига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошига кўра, уч киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳат олган.
Ҳалок бўлганлардан бири — 17 ёшли ўсмир, яраланганлар орасида ҳам 17 ёшли ўсмир бор. Троллейбус ҳайдовчиси бўлган аёл ҳозирда шок ҳолатда.
Троллейбус тўртинчи маршрут бўйлаб ҳаракатланган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, маршрутка иккинчи қаторда тўхтаган, қизлар ундан тушган, троллейбус эса тўхташга улгурмаган.
Изоҳ (0)