Авазжон Камолов Молия вазирлигининг Халқаро молия институтлари ва Давлатлар молиявий муносабатлар бош бошқармасининг бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда, вазирлик матбуот хизматига асосланиб, Spot хабар берди.
Авазжон Камолов 1977 йилда туғилган. Маълумоти олий. Фарғона давлат университетини тамомлаган. Буюк Британиянинг Ноттингем Трент университетининг Халқаро иқтисодий алоқалар, Бизнес бошқаруви йўналиши бўйича магистр даражасига эга.
Авазжон Камолов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Давлат ҳуқуқий хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ (0)