Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашувга ҳашамат буюмларини етказиб беришни тақиқловчи санкцияларга қарамасдан, Rolls-Royce Phantom автомобилида келди. Пхеньяндан сурат ва видеоларни ўрганиб чиққан The Drive нашри ходимлари шундай хулосага келди. Бу ҳақда CNN ҳам хабар бермоқда.
Ким Чен Ин учрашувга келган автомобиль ғилдирагида Rolls-Royce логотипи бўлганлиги, машинанинг бошқа жиҳатлари ҳам шу маркага хос эканлиги таъкидланмоқда. Бунга қадар Шимолий Корея етакчиси нархи миллион доллардан ортиқ бўлган Mercedes-Maybach Pullman Guard’да ҳаракатланганлиги қайд этилади.
The Drive’нинг таъкидлашича, Кимнинг Помпео билан учрашувда Rolls-Royce’нинг намойиш этилиши — тасодиф эмас. «Бу Шимолий Кореянинг АҚШ қўллаб-қувватловчи санкциялар режимига бўйсунмаслигининг намойиши эди», — дейилади материалда.
«Уларни харид қилиш БМТнинг Шимолий Корея ҳукуматига ҳашамат буюмлари ва автомобилларни сотишни тақиқловчи санкцияларини яққол бузиш ҳисобланади», — дея таъкидлайди CNN.
Изоҳ (0)