8 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида ташкилот бош директори Одри Азуле билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев унинг Францияга ташрифи ЮНЕСКОдаги билан учрашувдан бошлангани катта рамзий маънога эканлигини, бу Ўзбекистоннинг ташкилот билан алоқалари ривожланиб бораётганидан далолат беришини таъкидлаб ўтди.
Одри Азуле Ўзбекистон раҳбарини қутлаб, ўзаро алоқалар ЮНЕСКО учун жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
ЮНЕСКО бош директори Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини сақлаш бўйича ишларини юқори баҳолади.
Учрашув якунларига кўра Шавкат Мирзиёев ва Одри Азуле 2021 йилгача мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва ЮНЕСКО алоқаларини ривожлантиришга қаратилган.
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО фахрий меҳмонлари китобида ўз имзосини қолдирди.
Изоҳ (0)