8 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида газ портлаши оқибатида икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Айтилишича, эрталабки соат 10:04 газ плитасининг бузуқлиги туфайли газ-ҳаво аралашмасининг портлаши рўй берган.
Портлаш оқибатида жароҳат олган икки бола шифохонада вафот этган, яна бир киши куйиш жароҳати билан тиббий ёрдам олмоқда.
Ҳалок бўлган фуқаролар рўйхати:
Беллура Абдуҳошимова, 2013 йили туғилган (уй эгасининг набираси, 100 фоизлик термик куйиш);
Фарзона Ҳомидова, 2016 йили туғилган (уй эгасининг набираси, 100 фоизлик термик куйиш);
Бундан ташқари, уй эгасининг келини, 1991 йили туғилган Бахтигул Жамолова 40–45 фоизлик термик куйиш жароҳатини олган.
Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)