Россиялик олимлар ҳукуматга «Фан» миллий лойиҳаси тўрт метрли телескоп қурилишини киритишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россия ФА Махсус астрофизика обсерваторияси директори Валерий Власюк журналистлар билан мулоқот чоғида бу ҳақда маълум қилди.
«Мамлакат учун тўрт метрли тоифадаги янги телескоп қуриш борасида суҳбатлар олиб бормоқдамиз, бу ҳозирги оптик саноатимиз учун амалга оширса бўладиган иш. ‘Фан’ миллий лойиҳаси таркиби муҳокама қилинмоқда, биз бундай инструмент унинг ичига киришига умид қилмоқдамиз», — деди Власюк.
Изоҳ (0)